Шифохонада содир бўлган ёнғин 29 кишининг ҳаётига зомин бўлди
Жорий йилнинг 18 апрель куни Хитойнинг Пекин шаҳрининг жануби-ғарбидаги шифохонада ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда ТАСС хабар бермоқда.
Қайд этилишича, қутқарув хизматига 18 апрель куни маҳаллий вақт билан соат 12.57 да шифохонада ёнғин чиққани ҳақида хабар келиб тушган. Шундан сўнг ўт ўчирувчилар гуруҳи тезда воқеа жойига етиб борган. 40 дақиқа ичида ёнғин ўчирилган. 71 нафар бемор хавфсиз жойга эвакуация қилинган.
Фэнтай тумани маъмуриятининг маълум қилишича, ҳозирда ёнғин оқибатида ҳалок бўлганлар сони 29 киши ташкил этмоқда.
Вазиятга алоқадор 12 нафар масъул шахсни, жумладан, шифохона директорини ҳибсга олинган. Ваколатли давлат органлари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter