Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шойгу Украинанинг йўқотишлари ҳақида баёнот берди

Шойгу Украинанинг йўқотишлари ҳақида баёнот берди

Россия мудофаа вазири Сергей Шойгунинг иддао қилишича, Украина Қуролли кучлари сўнгги уч кун ичида барча йўналишларда 3715 нафаргача аскар ва 52 та танкни йўқотган.

Бу ҳақда ТAСС хабар тарқатди.

«Барча йўналишларда уч кунлик жанговар ҳаракатлар давомида Украина Қуролли Кучларининг йўқотишлари 3715 ҳарбий хизматчи, 52 танк, 207 зирҳли жанговар машина, 134 та машина, 5 самолёт, 2 вертолёт, 48 дала артиллерия қуроли ва 53 учувчисиз учиш аппаратларини ташкил этди», — дея баёнот берган Шойгу. 

Aввалроқ Россия Қуролли кучлари Жанубий Донецк йўналишида Россия позицияларига ҳужум қилмоқчи бўлган 1500 нафар украиналик аскарни, шунингдек, саккизта «Леопард» танкини йўқ қилгани ҳақида гапирган. 

Эслатиб ўтамиз, Украинадаги урушда томонлар бераётган йўқотишлар бўйича баёнотлар турлича янграмоқда. Жумладан, Россия охирги марта йўқотишлар бўйича ўтган йил сентбярдагина маъулумот берганди. 

Украина томонининг рақамларига кўра, Россиянинг йўқотишлари 200 минг кишидан ошиб кетган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг