Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швейцария ҳам Россия самолётлари учун осмонини ёпди

Швейцария ҳам Россия самолётлари учун осмонини ёпди

Иллюстратив фото

Швейцария бугун, 28 февралдан бошлаб ўз ҳаво кенгликлари Россиядан келувчи барча рейслар ва ушбу мамлакат рамзлари туширилган самолётлар учун ёпилганини эълон қилди.

Фақат инсонпарварлик ва тиббий ёрдам кўрсатиш ҳамда дипломатик мақсадлар учун истиснолар кўзда тутилган.

Ушбу баёнот бугун Швейцария федерал кенгаши расмий сайтида жойлаштирилди.

Бунгача Европа иттифоқи мамлакатлари ҳамда Буюк Британия Россия самолётлари учун шундай чекловни жорий этган, ўз навбатида, бугун Россия жавоб чорасини қўллаб, 36 мамлакат ва ҳудуд самолётлари учун ўз осмонини ёпганди.

Рўйхатлар янгиланмоқда... 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг