Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ОАВ: Си Цзинпин «Россияга ёқиб тушадиган» баёнот берди

ОАВ: Си Цзинпин «Россияга ёқиб тушадиган» баёнот берди

Фото: Sputnik.

Хитой раҳбари Си Цзинпин Япониянинг Жанубий Курил оролларига даъволарини қўллаб-қувватламаслигини билдирган. Бу ҳақда Kyodo агентлиги ўз манбаларига асосланиб хабар бермоқда.

Келажакда Хитой оролларга эгалик масаласида бетараф позицияни эгаллаш ниятида -  Си Цзинпин Москвага ташрифи чоғида Россия президенти Владимир Путинга шундай кафолат бергани айтилмоқда.

Ўтган ойда Москвада бўлиб ўтган суҳбат чоғида икки раҳбар Жанубий Курил оролларига эгалик масаласига тўхталиб ўтишган.

Шу билан бирга, Россия раҳбари Жанубий Корея Россиянинг божсиз зонасига сармоя киритишдан бош тортганини айтган, дея қўшимча қилди агентлик манбаси.

ХХР раҳбари Путинга Хитой Япониянинг оролларга бўлган даъволарида нейтрал позицияда туришини айтган, бироқ расмий Пекин ўз корхоналарини Россия лойиҳасига қўшилишига рухсат бериши ҳақида лом-лим демаган. 

Таъкидлаш жоизки, 1964 йилдан бери Хитой Курил оролларига эгалик қилиш масаласида Японияга ҳайриҳоҳ позициясини сақлаб келмоқда эди. Бу позиция ХХРнинг илк раҳбари Мао Цзедун давридан бери мавжуд бўлган. 

Эслатиб ўтамиз, Япония 1855 йилги савдо ва чегаралар тўғрисидаги икки томонлама шартномага асосан, Шикотан, Итуруп, Хабомаи ва Кунашир оролларига даъвогарлик қилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг