Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Собиқ ҳукумат бошлиғига қамоқ жазоси хавф солмоқда

Собиқ ҳукумат бошлиғига қамоқ жазоси хавф солмоқда

Aвстриянинг собиқ канцлери Себастян Курц фирибгарлик иши бўйича кўрсатма бериш учун судга чақирилди. Бу ҳақда Kronen Zeitung нашри хабар бермоқда.

Курц устидан суд жараёни 18 октябрда бошланади. Сиёсатчи уч йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Курцга қарши жиноий иш 108 саҳифадан иборат. Даъво Иқтисодиёт ва коррупция прокуратураси томонидан берилган. Сиёсатчи ÖBIB ва ÖBAG холдинглари ишида, хусусан, Кузатув кенгаши аъзоларини танлашда ва ўзининг ишончли вакили Томас Шмидни ÖBAG раҳбари этиб тайинлашда айбланган.

Курц 2017-2019 ва 2020-2021 йилларда Австрия ҳукуматини бошқарган ва мамлакат тарихидаги энг ёш канцлерлардан саналади. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг