Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судандаги ҳарбий ҳужумлар оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

Судандаги ҳарбий ҳужумлар оқибатида 40 дан ортиқ одам ҳалок бўлди

«news.bigmir.net»

Суданда Ғарбий Дарфур штатидаги тўқнашувлар оқибатида камида 43 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси идорасига асосланиб, Синхуа агентлиги маълум қилди.

«17 ноябр куни Ғарбий Дарфурнинг Жебел Мун ҳудудида араб кўчманчилари ва Миссерия Жебел фермерлари ўртасида можаро келиб чиқди», — дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тўқнашувлар ҳамон давом этмоқда.

«Камида 43 киши ҳалок бўлди, 46 қишлоқ пункти ёндирилди ва талон-торож қилинди, кўплаб одамлар яраланди», дея қўшимча қилган Гуманитар масалаларни мувофиқлаштириш бошқармаси.

Эслатиб ўтамиз, 25 октабр куни Суданда ҳарбий тўнтариш содир бўлган эди. Ҳарбийлар мамлакат бош вазири Абдулла Ҳамдука, тўрт вазир ва Хартум штати расмийларини ҳибсга олди. Армия мамлакат пойтахти Хартумга барча кириш йўлларини тўсиб қўйди. Шундан сўнг мамлакатда тўқнашувлар бошланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг