Сурияда Башар Асад ағдарилганлигининг 1 йиллиги нишонланди
Сурияда 8 декабрь – Башар Асад режими ағдарилган кун сифатида расман байрам этиб белгиланган сана кенг нишонланди. Бир йил аввал айнан шу куни Асад мамлакатни тарк этган эди.
Суриянинг вақтинчалик президенти Аҳмад аш-Шараа ҳарбий формада Димашқдаги тарихий Умайядлар масжидида бомдод намозидан кейин нутқ сўзлади. У мамлакатни тўлиқ тиклашга ваъд берди.
«Биз Сурияни ўзининг ҳақига мос даражада қайта қуриб оламиз. Барча фидойилар масъулиятни ҳис қилиб, тинмай меҳнат қилишлари керак», – деди у.
8 декабрь нафақат Суриянинг ўзида, балки унинг хориждаги диаспоралари – масалан, Австрия ва Бразилия каби мамлакатларда ҳам нишонланди. Сурияликлар ушбу санани «эркинлик ва янги бошланиш куни» сифатида нишонлаган.
Сурия почтаси бу тарихий сана шарафига бешта почта маркаси чиқарди.
Эслатиб ўтамиз, Башар Асад ўтган йилнинг 8 декабрида ҳокимиятдан ағдарилган ва ўша куни Россияга қочиб кетганди.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter