Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Тез орада ҳаммасини кўрасиз» — украиналик ҳарбий Россияга жавоб берди

«Тез орада ҳаммасини кўрасиз» — украиналик ҳарбий Россияга жавоб берди

Украина Мудофаа вазирлиги Разведка Бош бошқармаси раҳбари Кирилл Буданов Киевга қилинган ракета ҳужумларига тезроқ жавоб беришга ваъда берди.

Бу ҳақда Буданов ўзининг Телеграм-каналида эълон қилинган мурожаатида маълум қилди.

Украина Ҳарбий ҳаво кучлари якшанбага ўтар кечаси ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари Россия томонидан учирилган 54 та «Шаҳед» камикадзе дронидан 52 тасини уриб туширганини маълум қилган. 

Будановнинг сўзларига кўра, Украинанинг жавоби «узоқ кутилмайди».

«Тез орада ҳаммасини кўрасиз», деди у.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Буданов Украина ғалабасига қадар «россияликларни дунёнинг исталган нуқтасида ўлдиришга» ваъда берганди. Россия Президентининг матбуот котиби Дмитрий Песков Кирилл Будановнинг россияликларнинг ўлдирилиши ҳақидаги сўзларига изоҳ бериб, уларни «даҳшатли баёнот» дея атаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг