Тез орада яна уч давлат Эронга қарши уруш очади
«Шарл де Голл» авиаташувчи кемаси.
Тез орада яна уч давлат Эронга зарба беради. Бу ҳақда Fox News ўз манбаларига асосланиб хабар берди.
Ҳозирда ушбу мамлакатлар ҳарбий-ҳаво кучлари АҚШ марказий қўмондонлиги билан ҳаракатларни мувофиқлаштирмоқда, дейилади хабарда.
Исроил ва АҚШнинг ҳужумларига жавобан, Эрон ҳарбийлари Буюк Британия, Германия ва Франциянинг Яқин Шарқдаги базаларига ҳам ҳужум уюштирганди. Уч мамлакат қўшма баёнот бериб, Эрон режимининг ҳарбий объектларига зарба беришга қаратилган «мудофаа чоралари»ни кўрмоқчи эканликларини эълон қилди.
BFMTV телеканали хабар беришича, Франциянинг «Шарл де Голл» авиаташувчи кемаси ва унинг зарбдор гуруҳи Болтиқ денгизидаги амалиётини тўхтатиб, Ўрта Ер денгизи шарқий қисми томон йўл олмоқда.
Буюк Британия бош вазири Кир Стармернинг маълум қилишича, расмий Лондон АҚШ ҳарбий кучларига Эронга қарши амалиётларда Британия ҳарбий базаларидан фойдаланиш учун ижозат берган.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter