Толибон Афғонистон шимолида яна бир вилоятни эгаллаб олганини эълон қилди

Толибон ҳаракати вакиллари Афғонистоннинг 34 вилоятидан яна бирини ўз назоратига олганини маълум қилишди. Айни вақтда мамлакат шимолидаги Жузжон вилояти Толибон қўл остига ўтгани айтилмоқда.
Афғонистон мудофаа вазирлиги Жузжон вилояти маркази бўлган Шибирғон шаҳрини ишончли ҳимоя қилиши тўғрисида баёнот берган эди. Бироқ бугун, 7 август куни Толибон аъзоларидан бирининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида Шибирғон босиб олингани ҳақидаги маълумот пайдо бўлди.
Аввалроқ, Толибон ҳаракати томонидан Нимруз вилояти маркази Заранж шаҳри эгаллаб олингани хабар қилинган эди. ОАВ маълумотларига кўра, толиблар шаҳарнинг катта қисмини назорат қилиб турибди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter