Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Толибон Афғонистонда шахмат ўйинини тақиқлади

Толибон Афғонистонда шахмат ўйинини тақиқлади

«Толибон» ҳаракати мамлакатда шахмат ўйинини расман тақиқлади.

Толибон расмийлари шахматни тасодиф ўйини бўлиб, ислом динига тўғри келмайди дея тақиқлади.

Ушбу ташаббус «Эзгу ишларга тарғибот ва ёвузликнинг олдини олиш вазирлиги» томонидан илгари сурилган ва у Афғонистон амири томонидан шахсан имзоланган.

Шахмат спорти Афғонистонда сўнгги йилларда кенг оммалашган эди. Айниқса, ёшлар орасида қизиқиш ортиб, бир нечта иқтидорли спортчилар халқаро турнирларда иштирок этишга улгурган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг