Толибон БМТ миссияси офисига яна ҳужум уюштирди

БМТнинг Афғонистондаги миссиясининг Ҳиротдаги офисига Толибон ҳаракати ҳужум уюштирди. Бу ҳақда Афғонистон мудофа вазирлиги вакили Фавад Омон «Твиттер»да ёзди.
Айтилишича, Афғонистон миллий мудофаа ва хавфсизлик кучлари (ANDSFҒ) ҳужумни қайтармоқда. Жангарилар шаҳарнинг марказий кўчалари бўйлаб ҳаракатланаётгани, ҳимояланишда тураржойлар ва мактаблар биноларидан фойдаланаётгани қарши ҳужумни қийинлаштирмоқда, дейилади хабарда. Маҳаллий аҳоли уйларини тарк этмоқда.
Айни пайтда ҳукумат кучлари Ҳиротдаги 17 та ҳудуддан фақат биттасини назорати остида сақлаб турибди. Икки кунлик жанглардан сўнг Молон кўприги Толибон қўлига ўтди, ёзмоқда «TOLO News».
Илгари Толибон БМТнинг Афғонистондаги миссияси инфратузилмасининг асосий мажмуасига ҳужум қилгани ҳақида хабарлар тарқаганди. Жангарилар гранатомётлар ва артиллерия қурилмаларини ишга солишганди. БМТ ходимлари орасида қурбонлар кузатилмаган, бир нафар маҳаллий полиция ходими ҳалок бўлган, бир неча зобитлар яраланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter