Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев чет эл валютаси ва олтинни олиб чиқишни тақиқлади

Тўқаев чет эл валютаси ва олтинни олиб чиқишни тақиқлади

Фото: «Akorda.kz»

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев «Қозоғистон Республикасининг молиявий барқарорлигини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фармонни имзолади.

Фармонга кўра, эквиваленти 10 минг доллардан зиёд миқдордаги нақд валюта ҳамда 5, 10, 20, 50 ва 100 граммлик олтин қуймалар ва олтин-кумуш тангаларни Қозоғистондан олиб чиқиш тақиқланди.

Шу кунгача 10 минг доллардан ортиқ нақд валютани декларациялаб, 100 минг доллардан ортиқ валютани эса келиб чиқиш манбаини кўрсатиб Қозоғистондан олиб чиқиш мумкин эди.

Маълумотларга кўра, охирги кунларда вазиятдан фойдаланиб иттифоқдош Россия субъектлари Қозоғистондан оммавий тарзда нақд валюта олиб чиқиб кетиши ҳолатлари кўпайиб кетган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг