Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тўқаев Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлишини эълон қилди

Тўқаев Қозоғистонда навбатдан ташқари президентлик сайлови бўлишини эълон қилди

Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев мамлакат халқига мурожаат қилди.

Унда давлат раҳбари Қозоғистонда 2022 йил кузида навбатдан ташқари президентлик сайловлари ўтказилишини маълум қилди, деб хабар берди Tengrinews нашри.

«Мен шу йилнинг кузида навбатдан ташқари президентлик сайловларини ўтказишни таклиф қиламан. Aдолатли Қозоғистонни барпо этиш йўлидаги кенг қамровли ислоҳотларни муваффақиятли амалга ошириш учун халқнинг янги ишончи зарур.

Мен учун давлат манфаатлари ҳамма нарсадан устун. Шунинг учун мен ваколат муддатини қисқартириб, муддатидан олдин президентлик сайловларига боришга тайёрман.

Шунингдек, Президент ваколатларининг сони ва муддатини қайта кўриб чиқиш зарур. Мен президентлик муддатини 7 йиллик бир муддат билан чеклашни тавсия қиламан. Aммо қайта сайлаш тақиқланади», — деди Тўқаев мурожаатномада.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг