«Трамп ҳокимиятни эгаллаб олишга тайёрланмоқда» — ОАВ

АҚШ президенти Доналд Трамп сайлов натижаларини бекор қилишга ва мамлакатда ҳокимиятни эгаллаб олишга тайёрланаётгани ҳақида гумон қилинмоқда. Бу ҳақида Axios нашри номаълум юқори мартабали манбаларга асосланиб ёзди.
Трамп маъмурияти таъкидлашича, Америка раҳбари шубҳали тарзда ўзининг собиқ миллий хавфсизлик бўйича ёрдамчиси Майкл Флинн ва адвокат Сидни Пауэлл билан кўп вақт ўтказган. Расмийлар Трамп сайлов натижаларини ўзгартириб, ҳокимиятни эгаллаб олишидан қўрқишмоқда.
Бу ҳолатда Трамп Флинн ва Сидни Пауэлл ғоя ва имкониятларидан фойдаланишаг уриниши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 3 ноябрь куни бўлиб ўтган сайловларда расман Жо Байден ғалаба қозонди. 14 декабрь куни сайловчилар ҳайъати ҳам уни сайланган президент дея эълон қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter