Трамп Россия ва Украина ўртасида энергетик сулҳ эълон қилди
АҚШ президенти Доналд Трампнинг таъкидлашича, Россия ва Украина энергетика соҳасидаги сулҳга келишиб олдилар.
Унинг сўзларига кўра, келишув дарҳол кучга киради, аммо сулҳнинг амал қилиш муддати аниқ кўрсатилмаган.
«Ҳозирги пайтдан бошлаб Россия ва Украина ўртасида энергетика соҳасидаги сулҳ амал қилмоқда. Иккала томон ҳам келишиб олди. Уни бузманг!», деб ёзган Дональд Трамп Truth Social нашрида. У иккала томон ҳам келишиб олганига ишонтирди. Москва ва Киев Трампнинг энергетика соҳасидаги сулҳ ҳақидаги аввалги баёнотини тасдиқламади.
Бугун Украина президенти Владимир Зеленский АҚШ президенти Доналд Трампнинг Украинани музокара олиб боришга қодир янги раҳбар топишга чақириғига изоҳ берди.
Америка президентининг сўзларига кўра, Зеленский Россия билан бир неча бор келишувларга эришиши мумкин эди, аммо бунинг ўрнига у Россия нефтни қайта ишлаш заводларига ҳужум қилиш орқали «бутун дунё учун муаммолар яратишни танлади».
Владимир Зеленский 60 кунлик сулҳ битимини Киевнинг янги давлат раҳбарини сайлаши шарти сифатида таърифлади. Унинг сўзларига кўра, хавфсизлик кафолатларининг йўқлиги сабабли ҳозирги шароитда бу мумкин эмас.«Шундай экан, илтимос, Путинга айтинг: бизга икки ой, 60 кун муҳлат беринг. 60 кунга тўлиқ сулҳ тузинг — ва биз сайловларни ташкил қиламиз», деди у ABC телеканалига берган интервьюсида.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter