Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда ҳаво ҳарорати 50,5 даражагача кўтарилди

Туркияда ҳаво ҳарорати 50,5 даражагача кўтарилди

Фото: Anadolu Ajansı

Туркия шарқидаги айрим шаҳарларда ҳаво ҳарорати 50°C га яқинлашди, бу ҳақда Anadolu агентлиги хабар берди.

24 июл куни мамлакатнинг камида 38 та шаҳрида ҳаво ҳарорати 40 даражадан юқори бўлди — улар орасида Анқара ва Анталя ҳам бор.

25 июл куни Мардин вилоятининг Қизилтепа туманида 49,6 даража, Нусайбин туманида 49,3 даража, Ширнак вилоятининг Жизре шаҳрида 49,4 даража ҳарорат қайд этилган.

Шу куни Туркия шарқидаги Силопида 50,5 даражали жазирама рекорди ўрнатилди.

Мамлакат метеорология бош бошқармаси прогнозига кўра, Туркияда аномал иссиқ 2 августгача давом этади. Шу кунларда ҳаво ҳарорати мавсумнинг ўртача кўрсаткичларидан 6–12 даража юқори бўлади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг