Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда портлаш содир бўлди

Туркияда портлаш содир бўлди

Фото: hurriyet.com.tr

Туркиянинг Хатай вилояти, Искендерун тумани марказида портлаш содир бўлди. Портлаш террорчиларни қўлга олиш операцияси вақтида рўй берган.

Хатай губернатори Раҳми Дўган ҳодиса ҳақида баёнот берди. Унинг айтишича, хавфсизлик хизматлари томонидан гумонга тушган икки нафар террорчи таъқиб қилинаётганда портлаш рўй берган. Улардан бири зарарсизлантирилган. Операция давом этмоқда. Портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар йўқ.

Маҳаллий ОАВ хабарига кўра, портлаш кучи шаҳарнинг барча қисмларида эшитилган ва сезилган. Портлаш содир бўлган кўчадаги биноларнинг деразалари синган. Шиша парчалардан жароҳат олганлар бор.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг