Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркияда «сабрсиз йўловчилар» жаримага тортилмоқда

Туркияда «сабрсиз йўловчилар» жаримага тортилмоқда

Фото: РИА Новости

Туркия фуқаро авиацияси бошқармаси (SHGM) самолёт қўнганидан сўнг, «камарларни ечинг» таблоси ёнишини кутмасдан ўрнидан турган йўловчиларни жаримага тортишни бошлади.

Йўловчилардан шикоятлар тушишни бошлагач, май ойи бошидан ушбу қоида киритилди. Туркия матбуоти ёзишича, жарима миқдори — 70 АҚШ доллари атрофида.

Таъкидланишича, охирги пайтларда «сабрсиз йўловчилар» кўпайиб кетган.

Turkish Airlines авиакомпанияси ўз борт кузатувчиларига йўловчиларни янги қоидалар билан таништириш талабини қўйди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг