Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Туркманистон «Кока-кола» ва «Пепси»сиз қолиши мумкин

Туркманистон «Кока-кола» ва «Пепси»сиз қолиши мумкин

Фото: «YouTube»

«REGNUM» Туркманистонда қўшни Эронда ишлаб чиқарилган озиқ-овқат маҳсулотлари ва тамаки маҳсулотлари тақчиллиги юзага келиши мумкинлиги ҳақида ёзмоқда. Чунки Туркманистон ҳукумати 2020 йилнинг 8 январида Эрон билан чегарадаги ўтиш пунктларини ёпган, дейилади «Хроника Туркменистана» хабарида.

Туркманистон-Эрон чегараси ёпилганидан бери ашхободликлар дўконларда Эронда ишлаб чиқарилган «Кока-кола», «Пепси» ва бошқа алкоголсиз, газланган ичимликлар ҳамда сигареталар анча тортилиб қолганини ҳис этишмоқда.

Эронда чиқарилган ичимликлар маҳаллийсидан кўра сифатлироқ экани учун уларга Туркманистонда талаб доим юқори бўлиб келган, қолаверса нархиям ўзгармас, ҳолбуки, маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотлари тинмай қимматлашиб бормоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг