Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Вашингтонда 14 июн куни ҳарбий парад ўтказилади

Вашингтонда 14 июн куни ҳарбий парад ўтказилади

Фото: Getty Images

Вашингтонда 14 июн куни АҚШ армиясининг 250 йиллигига бағишланган ҳарбий парад ўтказилади, деб хабар берди The Washington Post.

Парад майдони бўйлаб ўнлаб M1 Abrams танклари, БМП (Bradley) ва БТР (Stryker)лар, шунингдек, 34 та от, иккита хачир ва ит ўтади, дейилади хабарда.

Параднинг ҳаво дастуридан пойтахт осмони узра 50 та вертолёт учиб ўтиши, парашютчиларнинг Оқ уй олдидаги майсазорга сакраши ўрин олган.

Ҳарбийларнинг ҳисоб-китобларига кўра, парадга 25–45 миллион доллар атрофида маблағ сарфланади.

Яна бир маълумот, 14 июн — Доналд Трампнинг туғилган куни, 79 ёшини қаршилайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг