Хитой бойларни давлат фаровонлиги учун пул ажратишга мажбур қилди
Хитойлик етти миллиардер хайрия ишларига 5 миллиард доллар ажратди, дея хабар берди Bloomberg.
Молиявий кўмакнинг кўпайиши Хитой раҳбари Си Цзиньпиннинг «умумий фаровонлик» ҳақидаги сўнгги чиқишлари билан бир пайтга тўғри келди. Бу мамлакат аҳолиси орасида табақаланишни камайтиришга қаратилган.
17 август куни бўлиб ўтган йиғилишда ҳукумат «ортиқча даромадларни оқилона тўғрилаш ҳамда бадавлат одамлар ва компанияларни жамиятга кўпроқ пул беришга ундаши» кераклигини маълум қилди.
«Оммавий ёрдам» ғояси, давлат оммавий ахборот воситаларига кўра, мамлакатнинг энг бой одамларини мамлакат фойдаси учун пулларининг бир қисмини беришга мажбурлайдиган ахлоқий талаблар ва ижтимоий умидларга асосланади.
2021 йил учун тўловлар 2020 йил учун берилган 27 миллиард юандан (4,2 миллиард доллар) 20 фоизга кўпдир. Тўлиқ миқдор бундан ҳам юқори: компаниялар ва бадавлат таниқли шахслар Хэнань провинциясидаги сув тошқинларини назорат қилиш учун 600 миллион доллардан кўпроқ маблағ қўшдилар.
Технологик гигантлар, шунингдек, корпоратив даромадларни хайрия лойиҳаларига ўтказишга ваъда беришди. Tencent компанияси ўзининг ижтимоий жавобгарлик дастурига 15 миллиард доллар сармоя ажратмоқчи, Pinduoduo эса фермерларни қўллаб-қувватлаш учун 1,5 миллиард доллар хайрия қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter