Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда кучли шамол туфайли мингга яқин авиарейслар бекор қилинди

Хитойда кучли шамол туфайли мингга яқин авиарейслар бекор қилинди

Хитой шимоли ва Пекинга ёпирилган кучли шамол транспорт қатновига жиддий таъсир кўрсатди. Reuters хабарига кўра, бугун маҳаллий вақт билан соат 11:30 да Пекиндаги икки йирик аэропортда 838 та рейс бекор қилинган.

Шунингдек, аэропорт метроси ва юқори тезликдаги темир йўлнинг айрим йўналишлари тўхтатилган.

Бўрон туфайли Пекиндаги аксарият диққатга сазовор жойлар — боғлар, маданий ва тарихий масканлар ёпилган.

Шамолнинг тезлиги 150 км/соатгача етган — Хитой пойтахтида ярим асрдан кўпроқ даврда бундай ҳодиса биринчи марта кузатилмоқда.

Ноқулай об-ҳаво дам олиш кунлари давомида кузатилиши прогноз қилинмоқда.

Аввалроқ Хитой ҳукумати кучли шамол сабаб 50 килодан енгил бўлган хитойликларга кўчага чиқмасликни тавсия қилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг