Хитойда қанча пенсия олишади?

Хитойда 2025 йилда базавий пенсия тўловлари 2 фоизга оширилади, бу тарихдаги энг секин ўсиш суръати ёки ёмон кўрсаткичдир. Бу ҳақда Пекиннинг Caixin Global нашри ёзмоқда.
Пенсияларни мунтазам ошириш сиёсати Ижтимоий суғурта тўғрисидагиги 2011 йилги қонунда мустаҳкамлаб қўйилган. Унга кўра, иш ҳақлари ва инфляция ўсиши каби омиллар ҳисобга олиниб, пенсия тўловлари таҳрир қилиб борилади.
2005–2015 йиллар давомида пенсия тўлови йиллик ўсиши ўртача 10 фоизни ташкил этган. Бунинг натижасида хусусий компаниялар ишчиларининг пенсиялари ўртача ҳажми 700 юан ($100) дан 2 000 юандан кўпроққача ошди. Бироқ шундан сўнг пенсиялар ҳажми ўсиши пасайиб кетди. Ўсиш 2016 йилда 6,5 фоиз, 2020 йилда 5 фоиз, 2023 ва 2024 йилларда эса мос равишда 3,8 ва 3 фоиз бўлди.
Аҳолининг тез қариши пенсия тизимининг узоқ муддатли ҳаётий қобилиятини савол остига қўймоқда, дея ҳолатни изоҳлади Ekd.me интернет-нашри. Тадқиқотларга кўра, Хитой пенсия жамғармаси 10 йилдан сўнг тақчилликка рўбарў келиши мумкин. Бундан ташқари, мамлакатда шаҳар ва қишлоқ аҳолиси пенсияларидаги тафовут ер билан осмонча.
Ҳукуматнинг 2024 йилги маълумотларига кўра, Хитойда шаҳарда яшовчи ишчининг ўртача пенсияси — 3 825 юан ($530), қишлоқда — 246 юан ($34).
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter