Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитойда сув тошқини туфайли фермадан ўнлаб тимсоҳлар қочиб кетди

Хитойда сув тошқини туфайли фермадан ўнлаб тимсоҳлар қочиб кетди

Хитойнинг Маоминг шаҳридаги (Гуанжоу провинцияси) фермадан ўнлаб тимсоҳлар қочиб кетди. Ҳодиса узоқ давом этган ёғингарчилик туфайли юзага келган сув тошқини пайтида юз берган.  

Қочқинларнинг баъзилари тириклайин қўлга олинган, бошқалари эса хавфсизлик нуқтаи назаридан маҳаллий ҳокимият томонидан отиб ўлдирилган ёки электр токи  орқали ҳушсизлантирилган.

Давлат нашрлари хабарларига кўра, ҳозиргача қочқинлар пистирмадан қийинчиликсиз ўтиб кетишган: бор-йўғи саккиз судралиб юрувчи қўлга олинган.

Ҳукумат яқин атрофдаги қишлоқлар аҳолисидан уйда қолишни, сув ҳавзаларига яқинлашмасликни, балиқ тутмасликни тайинламоқда.

Маҳаллий нашрлар тимсоҳлар туфайли ҳеч ким жабрланмаганини ёзмоқда.  Бироқ расмийлар қочқинларнинг баъзилари гавжум сув ҳавзаларида яширинган ва улар жуда кўп бўлиши мумкинлигини тан олади. Яъни  фермадан 69 нафар катта ёшли тимсоҳ ва олти нафар болалари қочиб кетган. Қутқарувчилар уларни қидириш учун махсус аппаратлардан фойдаланмоқда. Аммо қидирув ишларига селдан пайдо бўлган чуқурликлар тўсқинлик қилмоқда, деб ёзади Beijing News.

Қочоқларни қўлга олишда иштирок этган ўт ўчирувчилардан бири Хитой ОАВларига ушланган катта ёшли тимсоҳларнинг ўртача оғирлиги 75 кг. га яқин, узунлиги эса 2 метрдан ортиқ эканини айтди. Унинг сўзларига кўра, қўлга олинганларнинг аксарияти отиб ташланган.

Маълумот учун: Маоминг шаҳрида  бир нечта тимсоҳ фермалари жойлашган. У ерда тимсоҳлар тери ва гўшт учун боқилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг