Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Я уеду жить в Лондон...»: Машҳурлар Россияни тарк этмоқда

«Я уеду жить в Лондон...»: Машҳурлар Россияни тарк этмоқда

Қадрдон дугоналар — хонанда Земфира ва актриса Рената Литвинова Россиядан яширинча чиқиб кетишди деб хабар берди «Neva.Today». Санъаткорлар Парижга йўл олишган.

24 февраль санасида Земфира «Music Media Dome»да берган концертга Литвинова ҳам борганди.

Парижга модалар бўйича тарихчи Александр Васильев ҳам кетди. Ўзининг айтишича, Франция пойтахтида кўпдан бери истиқомат қилади.

Аввалроқ таниқли хонанда Алла Пугачёва оиласи билан хорижга чиқиб кетгани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди. Уни Москвадаги аэропортлардан бирида кўришган.

Телебошловчилар Ксения Собчак, Ксения Бородина, хонанда Григорий Лепс, актриса Людмила Поргина ҳам ҳозир Россияда эмас. Улар таътилга кетишганини айтишяпти...

Лепснинг ўша машҳур қўшиғи яна урфда: «Я уеду жить в Лондон...».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг