Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Япония 2020 йилдан учар машина ишлаб чиқаради

Япония 2020 йилдан учар машина ишлаб чиқаради

Фото: «sabah.com»

Японияда 2020 йилдан учар машиналар ишлаб чиқарила бошлайди, дея хабар беради «Sabah.com».

Маҳаллий матбуотнинг ёзишича, Японияда учар машина лойиҳаси доирасида «Uber», Япония ҳаво йўллари, «Airbus», «Boeing», «NEC», «Toyota», «ANA» ва«Yamato» компаниялари йўл харитаси тайёрлайди.

Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги келаси йили учар машиналар учун аккумулятор, мотор ва бошқа жиҳозларни ишлаб чиқариш учун 40,4 миллион АҚШ доллари миқдорида маблағ ажратади.

Лойиҳа доирасида учар машиналар 2020 йилдан сотувга чиқарилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг