Ярим тоннадан зиёд гиёҳванд моддаларни каламушлар еб кетди...
Ҳиндистонда мусодара қилиниб, полиция омборида сақланаётган 581 килограмм марихуана йўқолиб қолди. Қизиғи, полиция марихуанани каламушлар еб кетганини далиллаш билан овора. Times of India ёзишича, суд полициячиларнинг сўзларига ишонмади — исботи қани?
Суд кўриб чиқилаётган бир иш доирасида мусодара қилинган марихуанани келтиришни талаб қилганди, полиция эса ўрнига марихуанахўр каламушлар ҳақидаги ҳисоботни қўлтиқлаб келди.
Суд аввалига каламушлар «жуда кичкина» экани боис полицияда уларни таъқиб қилиш имконияти йўқ деган қарорга деярли келаёзганди... Кейин бунча марихуанани айнан митти жониворлар еб битирганини исботлаб беришни сўради. Суд мажлиси яқин кунларда ўтказилиши режалаштирилган. Ё полиция каламушларнинг бўйнига қўяди, ё суд...
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter