Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йигитнинг маъшуқаси ичида 1,9 миллиард долларлик биткоин бор дискни ахлатхонага ташлаб юборди

Йигитнинг маъшуқаси ичида 1,9 миллиард долларлик биткоин бор дискни ахлатхонага ташлаб юборди

Уэлснинг Нюпорт шаҳарчасидаги чиқиндихонага 8000 биткоин бўлган диск ташлаб кетилгани учун қўриқчи қўйилди. Бу ҳақда The Daily Mail нашри хабар берди.

Нашрнинг ёзишича, диск крипто-инвестор Жеймс Хоуэллсга тегишли. Нашр маълумотларига кўра, ўн йил аввал инвесторнинг маъшуқаси крипто ҳамёнга кириш учун маълумотлари бўлган ягона қаттиқ дискни улоқтириб юборган.

Бугунги кунга келиб, активлар тахминан 1,5 миллиард фунт стерлингга (тахминан 1,9 миллиард доллар) баҳоланган.

Нашрнинг ёзишича, Жеймс дискни топишга уринмоқда, бироқ бунинг учун у тонналаб ахлатни «титиб чиқиши» керак. Қайд этилишича, у буни қилишга тайёр, бироқ Нюпорт маиший чиқиндиларни қайта ишлаш маркази раҳбарияти унга чиқиндихонага киришга рухсат бермаган ва унга қўриқчилар қўйган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг