Залужнийнинг ёрдамчиси совғага олган гранатадан ҳалок бўлди

Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Валерий Залужний ўз ёрдамчиси майор Геннадий Частяков портлаш оқибатида ҳалок бўлганини маълум қилди.
«Бугун ёрдамчим ва яқин дўстим, майор Геннадий Частяков оиласи билан туғилган кунини нишонлаётган вақтида фожиали тарзда вафот этди. Совғалар ичида бўлган номаълум портловчи қурилма ишга тушди», — деб ёзади бош қўмондон.
Залужнийнинг таъкидлашича, марҳум бутун ҳаётини Украина армиясига бағишлаган ва кенг кўламли жангларнинг бошиданоқ у учун «ишончли суянч» бўлган.
Украина Ички ишлар вазирлиги ҳолатга изоҳ бериб, Частяков уйига ҳамкасбларидан совғалар олиб қайтганини ва уларни қариндошларига кўрсата бошлаганда фожиали ҳолат содир бўлганини маълум қилди. Совғалар орасида гранаталар ҳам бор бўлган, унинг ўғли улардан бирини олиб, «ҳалқани бурай бошлади», деди вазир Игор Клименко. Унинг қўшимча қилишича: «Сўнг ҳарбий боланинг қўлидан гранатани олганида фожиали портлаш содир бўлган. Квартирада полиция яна 5 та портламаган граната топди. Улар экспертиза учун юборилади».
«Полиция тергов-тезкор гуруҳидан олинган маълумотларга кўра, портлаш эҳтиётсизлик туфайли содир бўлган», — деди Украина Ички ишлар вазирлиги вакили Маряна Рева. Унинг қўшимча қилишича, марҳумнинг 13 ёшли ўғли оғир жароҳат олган ва шифохонага етказилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter