Зеленскийнинг иши судда кўрилмоқда

Жорий йилда Украинадаги президентлик сайловларида ғолиб чиққан Владимир Зеленский Киевнинг Оболон тумани судига чақирилди. Бу ҳақда Украинанинг «Факты» нашри ёзди.
Зеленский Украина маъмурий ҳуқуқбузарлик кодексининг 212-10 моддаси яъни мавжуд сайлов қонунчилигини бузишда айбланмоқда. У сайлов қоғозини журналистларга кўрсатиб, ўзига овоз берганини билдирганди. Қонунчиликка кўра, овоз бериш яширин бўлиши керак.
Бўлажак президент энди жарима тўлашга яқин турибди.
Аввалроқ, Владимир Зеленский «1+1» телеканалида Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров билан боғлиқ лавҳа учун бутун мусулмон аҳлидан узр сўраганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter