Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Энг қиммат машина неча пул? 2018 йилда Ўзбекистонда қайси автомашиналарга талаб юқори бўлди? (инфографика)

Энг қиммат машина неча пул? 2018 йилда Ўзбекистонда қайси автомашиналарга талаб юқори бўлди? (инфографика)

Фото: «OLX»

«OLX Avto» хизмати ўз базасидаги маълумотларни таҳлил қилиб, 2018 йилнинг июль ойидан декабрь ойигача Ўзбекистон иккиламчи бозорида кўпроқ қайси автомобиллар харид қилинганини аниқлади.

«OLX» эълонлар хизмати «Xabar.uz»га маълумот беришича, Ўзбекистон иккиламчи бозорида «Nexia» машинасига талаб энг юқори экан. Иккинчи ўринда — «Spark», учинчи ўринда — «Lacetti».

«Chevrolet» туркумидаги машиналар барча харидларнинг 60 фоизини ташкил этган. Иккинчи ўринда «LADA» («ВАЗ») — 14 фоиз, учинчи — «Daewoo» (10 фоиз).

Ҳозирги кунда «OLX» «Енгил автомашиналар» бўлимида 17 700 дан ортиқ эълон бор.

Сотувга қўйилган энг қиммат машина — нархи 405 минг у. е. бўлган янги «Lamborghini Urus I».

Ўзбекистон иккиламчи бозоридаги энг оммалашган машиналар билан қуйидаги инфографика орқали танишишингиз мумкин

Фото: «OLX»
Фото: «OLX»
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг