Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Аҳмадбойнинг қиммат автомобиллари ва уйлари сотувга қўйилди

Аҳмадбойнинг қиммат автомобиллари ва уйлари сотувга қўйилди

«E-IJRO AUKSION» ягона электрон савдо майдончасида халқ орасида «Аҳмадбой» номини олган Аҳмадбой Турсуновга тегишли бўлган 10та мол-мулк онлайн аукционга қўйилди. Мулкларнинг 3таси кўчмас мулк, 7таси эса автотранспорт воситаларидир.

Жумладан, сотувга қўйилган автомобиллар ичида бошланғич нархи  962 604 000 сўм этиб белгиланган CADILLAC ESCALADE, бошланғич баҳоси 473 048 000 сўмлик LAND CRUISER (PRADO), шунингдек, CAPTIVA, ORLАNDO, учта LACETTI ва учта намунали уй сотувга қўйилган.

Эслатиб ўтамиз, фирибгарлик, ноқонуний молиявий пирамида ташкил этиш ва бошқа жиноятларда айбдор деб топилиб,  жавобгарликка тортилган чинозлик  Аҳмаджон  Турсунбоевдан («Аҳмадбой») жабр кўрган фуқаролар сони ва уларга етказилган зарар миқдорига аниқлик киритилганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг