Автомобиль йўллари қўмитаси раисига ўринбосарлар тайинланди

Автомобиль йўллари қўмитаси раисига биринчи ўринбосар ва икки нафар ўринбосар тайинланди.
Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорига кўра:
- Шуҳрат Бахтиёрович Назаров Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари этиб;
- Жамшид Юнусович Турсунов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари этиб;
- Обид Чориевич Адилов Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирлиги ҳузуридаги Автомобиль йўллари қўмитаси раисининг ўринбосари – бош муҳандис этиб тайинланди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter