Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Муҳим: автомототранспортларни сотиш қоидалари ўзгарди

Муҳим: автомототранспортларни сотиш қоидалари ўзгарди

Фото: Xabar.uz

Автомототранспорт воситаларини сотиш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Бу бўйича Вазирлар Маҳкамаси қарори чиқди. 

Ўзбекистон Республикасида янги автомототранспорт воситаларини чакана сотиш тартибини янада такомиллаштириш ҳамда истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарори (2023 йил 25 декабрь куни №683) эълон қилинди.

Яъни Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 13 февралдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари қуйидаги мазмундаги 119—1 банд билан тўлдирилди:

«119—1. Сотувчи олди-сотди шартномасини тузишда барча истеъмолчиларга тенг имкониятларни яратади.

Агар бозорда устун мавқега эга сотувчида ўзи томонидан ишлаб чиқарилган автомототранспорт воситасини сотишда ички бозордаги талабни қондириш имконияти мавжуд бўлмаганда, бир шахс билан 12 ой давомида автомототранспорт учун иккитадан ортиқ шартнома тузилганда, сотувчи кейинги 12 ой мобайнида ушбу маҳсулот учун қайта шартнома тузишдан бош тортиш ҳуқуқига эга».

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг