Безори ҳайдовчи қандай жазоланади?
Ҳайдовчи йўл безорилигини содир этса, 1 йилдан 2 йилгача муддатга транспортларни бошқариш ҳуқуқидан маҳрум қилинади. Бундан ташқари, ҳайдовчининг бу қилмиши БҲМнинг 25 баравари (11 млн сўм) миқдорида жарима солишга сабаб бўлади.
Қонунчиликка кўра, йўл безорилиги:
- ҳайдовчиларининг бошқа транспортлар ҳаракатига қасддан тўсқинлик қилиши;
- ҳаракатланиш бурчаги ва (ёки) тезлигини сақлаган ҳолда транспортни сабабсиз сирпантириши (дрифт);
- ўз йўналишида ҳаракатланиш бўлагини сабабсиз кескин равишда 3 ва ундан ортиқ марта узлуксиз ўзгартириши;
- йўл ҳаракати иштирокчиларининг хавфсиз ҳаракатланишига таҳдид солувчи ҳаракатларни намойишкорона содир этиш ҳисобланади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter