Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

BMW ишдан бўшаганларга 600 минг еврогача товон тўламоқда

BMW ишдан бўшаганларга 600 минг еврогача товон тўламоқда

Фото: Bild

Германиянинг BMW автоконцерни 8 000 тагача иш ўрнини қисқартиришни режалаштирмоқда, деб хабар берди Bild нашри. Қисқартиришлар дунё бўйлаб ва асосан мамлакатнинг ўзида амалга оширилади.

Эътиборли жиҳати, компания ходимларга йирик миқдорда товон пули тўлашни кўзда тутувчи ихтиёрий равишда ишдан бўшаш дастурини жорий этди. Унга кўра, 2026 йилда ишдан бўшайдиганлар учун тўловларга 1 миллиард евро ажратилади, 2027 йилда бу харажатлар янада ошиши кутилмоқда.

Товон пулининг миқдори ходимнинг иш ҳақи, ёши ва меҳнат стажига қараб белгиланади. Айрим тажрибали мутахассислар компанияда ишлаган ҳар бир йили учун тахминан 50 минг евродан компенсация олиши мумкин. Масалан, 12 йиллик стажга эга ходим назарий жиҳатдан 600 минг евро олиши эҳтимолдан холи эмас. Яна бир немис нашри — Handelsblatt газетаси ёзишича, айрим ҳолатларда тўловлар миқдори 650 минг евродан ҳам ошиши мумкин экан.

Шу каби омиллар ортидан бу дастурга қизиқиш шу қадар юқори бўлдики (айрим хабарларга кўра, яхши пул эвазига 40 минг нафаргача ходим ишдан кетишга рози), автоконцерннинг ички корпоратив портали юкламани кўтаролмай, вақтинчалик ишдан чиқди. Оқибатда компания янги мурожаатларни қабул қилишни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлди.

Гарчи ишдан бўшатиш дастурига ўта кўп харажат қилинса-да, BMW раҳбарияти бу қадам ўзини тўлиқ оқлашига ишонмоқда. Лойиҳа ортидан компания 2028 йилдан эътиборан йилига тахминан бир миллиард еврони тежашни мўлжаллаяпти. Қисқартиришларга эса меҳнат самарадорлиги оширилгани, сунъий интеллект кенг жорий этилгани ҳамда янги авлод («Neue Klasse») автомобиллари йўлга қўйилганидан сўнг дастурчиларнинг муайян қисмига эҳтиёж камайгани асосий сабаб қилиб кўрсатилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг