Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Иномарка»ларга божхона божи пасайтирилди, фақат...

«Иномарка»ларга божхона божи пасайтирилди, фақат...

Президент «Автотранспорт воситаларининг ички бозорини ривожлантиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарорни имзолади.

Қарорга кўра, Ўзбекистонга автомобиллар импорт қилишда божхона тўловлари 2 босқичда камайтирилади.

Дастлаб, бугундан эътиборан бож ставкалари 30 фоиздан 15 фоизга туширилди.

2023 йил 1 январдан бошлаб эса автомобиль двигатели қувватининг ҳар бир куб см учун белгиланган қўшимча коэффициентлар ҳам икки баробарга камайтирилади.

Божхона божларининг пасайтирилиши фақат янги (ишлаб чиқарилган санасидан Ўзбекистон божхона чегарасини кесиб ўтган кунгача 1 йилдан ортиқ вақт ўтмаган) автотранспорт воситаларига тааллуқли.

Ишлаб чиқарилганига 1 йилдан ошган автомобиллар импорти учун 40 фоизлик божхона божи ва қўшимча коэффициентлар ҳисобланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг