Калифорнияда бензин ёқувчи янги автомашиналарни сотиш тақиқланади
АҚШнинг Калифорния штатида 2035 йилдан бензинли двигателли янги машиналарни сотиш тақиқланади. Штат маъмурияти иқлим ўзгаришларига қарши ва ҳаво тозалиги учун шундай курашмоқда.
CNBC ёзишича, бензин ёқувчи эски автомобиллар тақиққа тушмайди: уларни миниш, иккиламчи бозорда сотиш ва сотиб олиш мумкин.
Штат гибрид машиналар сонини ҳам тинмай қисқартириб боришни режалаштирган. 2035 йилга бориб гибрид машиналарнинг бозордаги улуши 20 фоизгача пасайиб, электромобиллар ва водородда юрувчи автоларнинг улуши 68 фоизга етиши кутиляпти.
Экспертларга кўра, бу чоралар натижасида 2040 йилга бориб ҳавонинг зарарли чиқиндилар билан ифлосланиши 50 фоизгача қисқаради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter