Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзбекистон автомобил бозори: экспорт камайди, импорт ва ишлаб чиқариш кескин ошди

Ўзбекистон автомобил бозори: экспорт камайди, импорт ва ишлаб чиқариш кескин ошди

Фото: «Xabar.uz»

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, мамлакатимизда 2022 йилнинг январь-март ойларида 68 905 дона енгил автомобил ишлаб чиқарилган.

Енгил автомобиллар ишлаб чиқариш ҳажми 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 2 4451 тага ошган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон Озарбайжон, Тожикистон, Корея ва Ливанга 58 дона енгил автомобилни экспорт қилган. 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда кўрсаткич 8 763 тага камайган.

2022 йилнинг январь-март ойларида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатдан қиймати 189,3 млн АҚШ долларига тенг 8 508 та енгил автомобил импорт қилган. Енгил автомобиллар импорти 2021 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 5 361 тага ёки 2,7 баробарга ошган.

Ўзбекистонга 3 ойда 455 та электромобил импорт қилинган. Электромобиллар импорти 2021 йилнинг мос даврига нисбатан 370 тага ёки 5,4 баробарга ошган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг