Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади, стикерлар бекор бўлади

Шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади, стикерлар бекор бўлади

Фото: Xabar.uz

Бугун, 5 май куни президент Шавкат Мирзиёев раислигида бўлиб ўтган видеоселектор йиғилишида карантин қоидалари юмшатилиши ҳақида маълум қилинган.

Ўтган икки ҳафта мобайнида республика ҳудудларида 59 мингта ишлаб чиқариш корхоналари қайтадан ишга туширилди.

Тошкент шаҳрида 16 мингдан зиёд, Қорақалпоғистон Республикасида 857 та корхона ўз фаолиятини тиклади.

Эпидемиологик вазият яхши бўлган ҳудудларда ноозиқ-овқат дўконлари, тиббий диагностика, такси хизмати, уй таъмирлаш, тикувчилик, маиший техника ва пойабзал тузатиш, сартарошхоналар фаолияти бўйича кучайтирилган санитария талабларини белгилаган ҳолда, иш бошлаши учун рухсат берилади.

Стикерлар бекор қилинади ва шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилади.

Вазият ёмонлашса, карантин чораларини қайта тикланади.

Муҳим: қайси санадан бошлаб шахсий автомобиллардан фойдаланишга рухсат берилиши ва стикерлар бекор бўлиши ҳақида махсус комиссиянинг қарорида маълум қилинади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг