Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда рейд бошланди

Тошкентда рейд бошланди

Фото: Xabar.uz

Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари масъул идоралар ходимлари билан биргаликда йўл ҳаракати қоидабузарлиги учун жаримани 60 кун давомида тўламаган ҳайдовчиларни аниқлаш чораларини кўрмоқда.

Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 291-моддасига («Транспорт воситаларини ушлаб туриш ва кўрикдан ўтказиш асослари ва тартиби») кўра, бу каби қоидабузарликка йўл қўйилганда транспорт воситаси ушлаб туриш сабаби бартараф этилгунга ва маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўрилгунга қадар жарима майдончасига жойланиши мумкин.

Транспорт воситалари оқимида жарима тўлаши шарт бўлган ҳайдовчиларни аниқлаш AutoCon-SC мобиль комплекси ёрдамида амалга оширилади. Махсус тадбирнинг биринчи кунида пойтахтга киришдаги йўл-патруль хизмати постларининг ўзидаёқ жаримани ўз вақтида тўламаган 16 киши аниқланди.

«Ҳурматли ҳайдовчилар! Жарима бўйича қарзингиз бўлса уни кечиктирмасдан, ўз вақтида тўлашингизни тавсия қиламиз. Шундагина транспорт воситангизни жарима майдончасига жойланишидан ва бошқа ноқулайликлардан омон қолган бўласиз», дейилади ИИББ хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг