Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Volocopter» — иккита йўловчини ташишга қодир учувчисиз «учар такси»

«Volocopter» — иккита йўловчини ташишга қодир учувчисиз «учар такси»

«Volocopter» учар автомобили.

Фото: «The Verge»

«Intel» компанияси «Volocopter» учар автомобилини тақдим этди. Ушбу учувчисиз бошқариладиган қурилма иккита йўловчини ташишга қодир, деб хабар берди «Hi-tech.mail.ru».

Учувчисиз бошқариладиган қурилма автоном такси сифатида батареялардан қувват олади ва ҳавода 18 роторли двигател ёрдамида ҳаракатланади. «Тасаввур қилинг смартфонингиздаги дастурни очиб, ҳаво таксисида ҳаракатланишга буюртма берасиз. Келажак сиз кутганингиздан кўра анча яқинроқ», — дейди «Intel» бош директори Браян Кржанич.

«Volocopter» 2012 йилда асос солинган немис компаниясининг маҳсулотидир. Компания биринчи бор ўзининг йўловчи ташувчи дронини 2013 йилда яратган бўлиб, у «Monte Carlo Hotel Park Theater» иштирокчиларига «Intel» томонидан тақдим этилган, чунки компания ушбу ихтирога қизиқиб қолган.

«Volocopter»да тўртта гиробарқарорлаштиргич мавжуд бўлиб, у қурилманинг парвоздаги ҳолатини белгилаб беради. Батарея тизими бир-биридан алоҳида ишловчи тўққизда бўлинмага бўлинган ва уларнинг ҳар бири иккита ротор орқали қувватланади. Бу эса қурилмадаги иккита аккумуляторнинг қуввати «ўтириб» қолса ҳам учишга ёрдам беради.

Бундан ташқари фавқулодда ҳолатда бири иккинчисининг ишини бажарувчи навигацион тизим мавжуд, шу билан бирга баллистик парашют ҳам бор бўлиб, у йўловчининг ерга «бус-бутун» тушишини таъминлайди.

«Volocopter VC200» 30 дақиқа учишга ёки 30 километр узоқликка парвоз қилишга мўлжалланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг