Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Хитой автомобилларни глобал кузатиш тизимини жорий этмоқчи

Хитой автомобилларни глобал кузатиш тизимини жорий этмоқчи

Фото: «Nv.ua»

Хитой ҳукумати «RFID» чипларидан фойдаланган ҳолда йўллардаги автомобилларни кузатиш имкониятини йўлга қўймоқчи, деб хабар беради «NV.ua».

Мазкур лойиҳа Хитой жамоат хавфсизлиги вазирлиги ҳамда Ҳаракат бошқармаси илмий институти томонидан таклиф этилмоқда. У 1 июлдан ишга тушади. Аввалига дастурда кўнгиллилар иштирок этиши мумкин бўлади, бироқ 2019 йилдан бошлаб у янги автомобиллар учун мажбурийга айланади.

Автомобилларга «RFID» чипларининг ўрнатилиши йўллардаги тирбандликларнинг олдини олишга ва бу орқали ҳавонинг ифлосланишини камайтиришга хизмат қилади. Шунингдек, Хитой ушбу чиплар орқали террорчилик ҳужуми каби хавфларни тўхтатиб қолиш ниятида.

Ҳиндистон, Жанубий Африка ва Бразилия, шунингдек, Дубай амирлигида «RFID» чипларидан турли мақсадларда фойдаланиб келинади: ёқилғи учун тўловдан тортиб, автотураргоҳ ва пулли йўллардан фойдаланишда, шунингдек, чипталар харид қилиш ва жарималарни тўплашда.

Халқаро тадқиқотлар ва стратегия марказининг катта вице-президенти Жеймс Эндрю Льюиснинг сўзларига қараганда, «RFID» чиплари ҳукуматга ўз фуқароларини мониторинг қилишда ёрдам беради.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг