Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Йўл қоидасини бузган хорижлик божхонада жарима тўлайди

Йўл қоидасини бузган хорижлик божхонада жарима тўлайди

Фото: «Xabar.uz»

«Йўл ҳаракати қоидаларига риоя этилишини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Ҳукумат қарори (463-сон, 05.08.2020 й) қабул қилинди. Бу ҳақда «Ҳуқуқий ахборот» канали хабар бермоқда.

Қарор билан Ўзбекистон ҳудудида йўл ҳаракати қоидаларини бузган хорижий автотранспорт воситалари ҳайдовчилари ёки бошқа шахслардан тегишли жарималарни ушбу транспорт воситаларини республика ҳудудидан олиб чиқиб кетилаётганда божхона органлари томонидан ундириш механизми жорий этилди ва ундириш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.

Мазкур қоида хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналари, консуллик муассасалари уларга тенглаштирилган ташкилотларнинг, хорижий расмий делегациялар автотранспорт воситаларига татбиқ этилмайди.

Низомга кўра, тегишли жарималар божхона органлари томонидан ички ишлар органлари онлайн режимда тақдим этган маълумотлар асосида ундирилади.

Жарима суммаси чегара божхона постидаги банк кассалари ёки электрон тўлов тизимлари ёхуд ўзига ўзи хизмат кўрсатиш терминаллари орқали тўланади.

Жарима суммаси тўланмаган тақдирда автотранспорт воситаси далолатнома асосида 60 кунга қадар вақтинча сақловга олинади.

Жарима суммаси 60 кун ичида тўланмаса, қарздорлик суммаси мажбурий ижро ва суд органлари билан ҳамкорликда транспорт воситаси ҳисобидан ундириш чоралари кўрилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг