Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Бизнес учун маркетплейс: муваффақиятли сотувлар учун янги маҳсулот!

Бизнес учун маркетплейс: муваффақиятли сотувлар учун янги маҳсулот!

Smart Ecosystem халқаро Retail Central Asia PLUS форумида самарали савдо учун янги восита – B2B-маркетплейсни тақдим этди.

21 ноябр куни Tashkent International Hotel’да Марказий Осиё ва унинг ташқарисида чакана савдо ва электрон тижоратни ривожлантиришга бағишланган Халқаро Retail Central Asia PLUS форуми ўтказилди. Smart Ecosystem тадбирнинг асосий ҳомийси бўлди.

Smart Ecosystem бир неча йил давомида тадбиркорларга бизнес жараёнларни тўлиқ назорат қилиш ва оптималлаштириш имконини берувчи ечимларни таклиф этиб келмоқда.

Улгуржи ва чакана савдо учун янги қулай платформа – B2B-маркетплейс ана шундай ечимлардан бири бўлди. Бу ерда таъминотчилар, оддий ходимларга кетадиган харажатларни камайтириб, ўз маҳсулотларини сотишлари мумкин, чакана харидорлар эса бир-икки тугмага босиб нархларни кўришлари, таққослашлари ва энг яхши нархларда харид қилишлари мумкин.

Маркетплейс функционали бозор иштирокчиларининг манфаатлари ва истакларига тўлиқ мослаштирилган: бу ерда улгуржи етказиб берувчилар учун бутун Ўзбекистон бўйлаб мумкин бўлган 80 000 нафар мижознинг тўлиқ маълумотлар базаси, чакана харидорлар учун эса энг яхши нархларда маҳсулотларнинг кенг кўламли каталоги мавжуд.

Шунингдек, B2B-маркетплейснинг ўзига хослиги Smart экотизимининг асосий воситалари  — Trade ва Supply’нинг ўзаро алоқасидадир.

Smart Trade — чакана савдо ва NKM учун дастур, у бизнес жараёнларни автоматлаштириш учун тўлиқ функционални таъминлайди:

  • Омбор ҳисоби;
  • Мижозлар базаси;
  • SMS ва e-mail орқали чекларни юбориш;
  • Исталган давр учун сотув, маҳсулот ва кассирлар бўйича ҳисоботлар;
  • Маркировка ва маркировкаланган маҳсулотлар билан ишлаш;
  • Маҳсулотни номи, штрих-коди ва бошқа параметрлари бўйича излаш;
  • Тасниф билан интеграция;
  • ЭҲФни қабул қилиш ва юбориш;
  • Онлайн-NKM UZKASSA ёки A-PAY POS’дан фойдаланиш;
  • Барча тўлов иловалари орқали тўловларни қабул қилиш;
  • Планшет, онлайн-NKM ёки компютерда касса билан қулай ишлаш;
  • Маҳсулотларни излаш ва таъминотчиларнинг ўзларига шахсий кабинет орқали буюртма бериш
  • ва бошқалар.

Smart Supply эса, ўз навбатида, дистрибюторлар, улгуржи базалар ва таъминотчилар учун дастурий таъминотдир.

Smart Supply афзалликлари:

  • Омборхона ҳисоби: кирим, чиқим, ўзгартириш киритиш, ҳисобдан чиқариш ва бошқалар;
  • ЭҲФ бўйича маҳсулотларни қабул қилиш: қўлда, Excel ёки 1Cдан юклаш, сканерлаш орқали;
  • Маркировка билан ишлаш: буюртма бериш, агрегациялаш, ҳисобга олиш, ҳисобдан чиқариш, назорат қилиш;
  • агрегация кодлари ёрдамида маҳсулотларни тушириш, маркировка кодлари билан ЭҲФни автоматик яратиш;
  • қолдиқ ва маҳсулотлар ҳаракати бўйича ҳисоботлар;
  • маҳсулотларни маркировкалаш ва агрегация кодлари бўйича инвентаризация қилиш ва текшириш;
  • FMCG ва HORECA тоифаларида фаол мижозлар базаси;
  • заводлардан маҳсулот етказиб бериш учун аризаларни шакллантириш;
  • фаол мижозлар базаси;
  • ходимлар бўйича иш ва асосий кўрсаткичлар мониторинги;
  • Шахсий кабинетда супервайзерлар ва логистика учун функционал;
  • агентлар ишлаши учун махсус илова;
  • Омборда агрегация.

Smart Ecosystem'нинг B2B-маркетплейси бу — бизнес учун тўлиқ ва тайёр ечим, бу ерда улгуржи етказиб берувчилар ва чакана мижозлар бир-бири билан бевосита ўзаро алоқада бўлишади ва сотувчидан тортиб харидоргача бўлган барча жараёнларни ўзлари самарали бошқаришади.

B2B-маркетплейс имкониятлари ва Smart экотизимининг бошқа маҳсулотлари билан мутлақо бепул танишиш мумкин, бунинг учун расмий сайтда мурожаат қолдиринг.

 +998 71 200 30 50

Инстаграм | Телеграм

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг