2017 йилда 15 нафар фаластинлик бола ҳалок бўлган, 1476 нафари ҳибсга олинган

Фаластин статистика марказий бюроси томонидан эълон қилинган баёнотда айтилишича, 2017 йил давомида 15 нафар фаластинлик бола Исроил билан қарама-қаршиликлар қурбони бўлган бўлса, 1467 нафари Исроил қамоқхоналарига ташланган. Шунингдек, 2018 йилнинг январь ва февраль ойларида 6 нафар бола ўлдирилган. Бу ҳақда «Анадолу» ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Баёнот 5 апрель — Фаластин болалар кунида эълон қилинган. Унда айтилишича, ҳалок бўлган болаларнинг ёши 9дан 17гача бўлган.
Статистика бюросининг маълумотларига қараганда, ўтган 2017 йил давомида Иордан дарёсининг ғарбий соҳили ва Ғазо секторида жами 6742 нафар фаластинлик Исроил аскарлари томонидан қўлга олинган. Шундан 1467таси ёки қўлга олинганларнинг 21,8 фоизи болалар.
Эслатиб ўтамиз, ҳар йили 5 апрель куни фаластинлик ҳалок бўлган болалар хотирасига мамлакатда болалар куни нишонланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter