Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

602-«Москва—Тошкент» авиарейси парвози пайтида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

602-«Москва—Тошкент» авиарейси парвози пайтида Ўзбекистон фуқароси вафот этди

Фото: «Flickr»

Россия пойтахтининг «Внуково» аэропортидан Тошкентга йўл олган (602-рейс) «Ўзбекистон ҳаво йўллари»га қарашли «Боинг» самолёти парвозидан бир ярим соат ўтиб, ортга қайтишга мажбур бўлди. Бунга  йўловчилардан бирининг тўсатдан  вафот этгани сабаб бўлди.

Воқеага гувоҳ бўлган манбамизнинг айтишича, ҳаво кемасига чиққан пайтидаёқ йўловчининг аҳволи яхши бўлмаган. Самолёт осмонга кўтарилганидан сўнг эса баттар оғирлашган, кўрсатилган ёрдамларга қарамай омонатини топширган. Шундан сўнг экипаж командири самолётни «Внуково»га қайтариш ҳақида буйруқ беришга мажбур бўлган.

Айтишларича, вафот этган йўловчининг ёши элликда бўлиб, рафиқаси ҳамроҳлигида йўлга чиққан  экан...

Парвоз пайтидаги мазкур воқелик сабаб самолёт Тошкентга белгиланган вақтидан олти соат кечикиб қўнди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг