Андижонда 4 балли зилзила содир бўлди

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида маҳаллий вақт билан бугун, 15 сентябр куни соат 16:24да (15.09.2022 йил, Гринвич бўйича 11:24 да) зилзила содир бўлди.
ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг республика маркази хабарига кўра, эпицентр: Андижон вилояти, Избоскан тумани. Зилзила координаталари: 40,92 градус шимолий кенглик; 72,34 градус шарқий узунлик. Магнитуда М=3,4. Чуқурлик 15 км. Зилзила эпицентри Тошкентдан 265 км жанубий-шарқда.
Ўзбекистон Республикаси ҳудудида сезилиш кучи:
Андижон вилоятида 3-4 балл, 16 км.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter