Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ангренда «Нексия» аёл ва унинг уч ёшли фарзандини уриб юборди

Ангренда «Нексия» аёл ва унинг уч ёшли фарзандини уриб юборди

Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси рўй берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари  билан алоқалар бошқармаси хабар қилди.

19 май куни Сурхондарё вилояти Ангор туманида яшовчи Ў.О. «Нексия» русумли автомашинасини ҳайдаб кетаётиб, «Тошкент-Ўш» йўлининг 174-километрида йўлни кесиб ўтаётган пиёдалар – Ангрен шаҳрида яшаган (аёл) М.И. ва унинг уч ёшли ўғли А.Б.ни уриб юборган.

Натижада М.И. ва А.Б. оғир жароҳат олиб касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этишган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг